Махачевнинг мураббийи Гэррига қарши жангни энг қийинлардан деб айтди
Спорт
−
15:52 630 1 дақиқа
Ирландиялик Иэн Гэррига қарши жанг UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион Ислом Махачев фаолиятидаги энг қийин жанглардан бири бўлган. Бу ҳақда россиялик жангчининг мураббийи Хавьер Мендес “Match TV” телеканалига маълум қилди.
“Бу Исломнинг фаолиятидаги энг қийин жанглардан бири бўлди. Лекин энг муҳими – ғалаба. Бу натижа Исломнинг барчанинг назаридаги обрўсини янада мустаҳкамлайди”, дейди Мендес.
Махачев кеча, 16 август куни Иэн Гэрри устидан ғалаба қозониб, UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Шу тариқа, россиялик жангчи UFC тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича рекорд ўрнатди. Унинг ғалабалар серияси 17 та жангга етди.
Маълумот учун, Гэррига қарши баҳс 34 ёшли Махачевнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги иккинчи жанги бўлди. У ушбу вазн тоифасидаги чемпионлик камарини 2025 йил ноябрь ойида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши жангда қўлга киритган эди.
Бунга қадар Махачев енгил вазн тоифасида иштирок этган. У 2022 йил октябридан 2025 йилгача UFC енгил вазн чемпионлигини ҳимоя қилиб, тўрт марта камарини сақлаб қолган.
Live
Барчаси