Макгрегорга ўзбек чопони совға қилинди 

Спорт

image

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор ўз Instagram саҳифасига ўзбекона тўн кийиб тушган суратини жойлади.

Маълум бўлишича, чопонни Конорга ўзбекистонлик спортчи, Макрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев совға қилган. Ҳозирги вақтда 35 ёшли Макгрегор бўлажак жангига БААда тайёргарлик кўрмоқда.

“Шанба оқшомида истеъдодли жангчилар жамоаси билан спарринг ўтказдик. Дўстим, бўлажак UFC юлдузи Баҳромжон Рўзиевга ўзбек миллий либосини совға қилгани учун раҳмат айтаман. Бу менга Dolcegabbana'ни эслатди”, дейди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ирландиялик жангчи Ўзбекистон аҳолисига ўз саломларини йўллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Баҳромжон Рўзиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг