Макгрегор юришни бошлади, у октагонга қайтмоқчи (видео)
Спорт
−
30 Август 2021
4197Кеча, 29 август куни, икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор оёғи cинганидан кейин оёққа туриб, илк қадамларини намойиш қилди ва тикланиш жараёнлари ҳақида маълумот берди.
“Бугун ажойиб кун! Операциядан кейин биринчи марта юрдим. Вазнимнинг 50 фоизидан ортиғига бардош бера оляпман. Ҳали олдинда қилишим керак бўлган жуда кўп ишлар бор. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Яратган барчангизни ҳимоя қилсин. Хайрли тун”, дея ёзган Макгрегор.
Аввалроқ, Лионель Месси ПСЖга ўтганидан сўнг, “Forbes”нинг энг сердаромад спортчилари рейтингида уни ортда қолдириши мумкинлиги сабабли “Ноториус” тезроқ октагонга қайтмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июлида UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги биринчи рақамли спортчиси, америкалик Дастин Порье икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратганди. Ўшанда Макгрегорнинг оёғи синган ва замбилда олиб кетилган.
LiveБарчаси