Мессининг ПСЖга ўтиши сабаб Конор “оёққа турди”

Спорт

image

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор Лионель Мессининг ПСЖга ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпионининг таъкидлашича, Лионель Мессининг ПСЖга ўтиши спортчиларнинг даромад жамғариш борасидаги рақобатининг авж олишига сабаб бўлади.

“Юқори даражали футболчиларни битта клубга йиғиш ақлга сиғмайди. Месси йилига 75 миллион доллар ишлаб топади. Бонусларни ҳисобга олмаганда, албатта. UFC’да яна битта жанг ўтказмасдан “Forbes” рейтингида уни енгиш имконсиздир. Шунга қарамай мени ҳисобдан чиқарманг”, дея ёзиб қолдирган Макгрегор ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, “Forbes” маълумотларига кўра, 2020 йилда энг кўп даромад кўрган спортчилар рейтингида 180 миллион доллар билан Конор Макгрегор биринчи ўринда қайд этилди. Лионель Месси 130 миллион доллар кўрсаткич билан иккинчи, Криштиану Роналду эса 120 миллион доллар эвазига учинчи поғонани банд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Forbes UFC Конор Макгрегор Даромад

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг