Мақтарал тошқин сувларидан тўлиқ тозаланди

Олам

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги сув босган қишлоқлар тўлиқ тозаланди. Тошқин сувлари дарё ва каналлар ўзанига қайтарилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Калкаманов маълум қилди.

“Хушхабар билан бўлишишга шошиляпман! Мақтарал туманидаги сув босган барча аҳоли пунктлари тозаланди. Ҳокимият вакиллари, Фавқулодда вазиятлар қўмитаси, ҳарбийлар ва Ўзбекистон ФВВ саъй-ҳаракати билан сардоба сув омбори сувини энг қисқа вақтда канал ва коллекторларга қайтаришга муваффақ бўлинди”, деган амалдор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сирдар вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида Туркистон вилояти Мақтарал туманидаги Оргебас, Фирдовси, Жанажол қишлоқларини сув босганди.

Қозоғистон ҳукумати тошқиндан зарар кўрганлар учун 1000 та уй қуриб беришини маълум қилиб, миллиардер Алишер Усмонов хайрия қилган маблағларни ҳар бир оилага 1000 АҚШ долларидан тақсимлаб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг