Мақсадим голларим сонини 1000 тага етказиш – Роналду

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунламасдан олдин эришмоқчи бўлган мақсади ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Footmercato” нашри хабар берди.

“Менинг асосий мақсадим голларим сонини 1000 тага етказиш. Шубҳа қилганларга исботлаб бера оламан, чунки барча голларим видео орқали тасдиқланади”, дейди Роналду.

Маълумот ўрнида, айни дамга келиб, Криштиану фаолияти давомидаги голлари сони 924 тага етган. Шундан 789 таси клублар миқёсида, 135 таси Португалия термаси сафида. Жорий мавсум барча турнирларда 25 та ўйинда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 40 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 12 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШда Роналдунинг ҳайкали очилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Наср Португалия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг