Магомед Ибрагимов карьерасини якунлади
Спорт
−
13 Май
4845Асли россиялик эркин курашчи, фаолияти давомида кўплаб нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Магомед Ибрагимов спорт билан хайрлашди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
38 ёшли Ибрагимов охирги марта Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилаётган Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнирда иштирок этди.
Ибрагимов фаолиятидаги охирги баҳсда хитойлик 25 ёшли Хабила Авусайиманга мағлубиятга учради.
Курашчи фаолияти давомида икки карра Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, ўтган йили Хитойда ўтказилган Осиё ўйинларида бронза медалига эга чиққан.
LiveБарчаси