Магистратура имтиҳонига IQ даражасини аниқлаш учун тестлар ҳам қўшилади – вазирлик

Жамият

image

Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши ва коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳам кечикяпти. Бу ҳол магистратура босқичига кириш имтиҳонларини ҳам четлаб ўтмаяпти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев магистратура имтиҳонларини ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берди. Аммо у имтиҳон муддатлари ҳақида аниқ гап айта олмади.

“Кириш имтиҳонлари мутахассислик фани ва хорижий тилдан — тест кўринишида бўлади. 

Мутахассислик фани имтиҳонида бакалавриатда ўрганилган мутахассислик фанидан ташқари илмий-педагогик лаёқатни ва IQ даражасини аниқлашга қаратилган тестлар ҳам киритилади. 

Кириши имтиҳонларини 3 августдан бошлаш режалаштирилган эди. Барчангизга маълум, пандемия режаларимизга ўзгартиришлар киритмоқда. Шу боисдан магистратурага қабул имтиҳонлари вақти ҳам Давлат комиссияси томонидан белгиланади”, деди Бабашев.

Эслатиб ўтамиз, магистратура босқичига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш 30 июль куни якунланди. Имтиҳонлар эса 3-20 август кунлари онлайн ўтказилиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон магистратура

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг