Мафия билан карантин чоралари ҳақида маслаҳатлашиш керак – Бразилия соғлиқни сақлаш вазири

Олам

image
ЖССТ раҳбари ҳаётига таҳдид бўлганини маълум қилди north_east

ЖССТ раҳбари ҳаётига таҳдид бўлганини маълум қилди

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандетта маҳаллий амалдорларга наркобарон ва мафия тўдалари раҳбарлари билан карантин тўғрисида музокара ўтказишни тавсия қилди. Бу ҳақда BBC агентлиги хабар бермоқда.

Вазир реалистик бўлишга ва камбағал ҳудудларни ким бошқаришини унутмасликка чақирди. У ушбу ҳудуд аҳолиси давлатга эмас, айнан мафияга бўйсунишини ёддан чиқармасликни таъкидлаб ўтди.

"Биз бу ҳудудлар ҳокимият қўлида эмаслигини тушунишимиз керак. У ерларга гиёҳванд моддалар билан шуғулланадиган тўдалар жавобгарлиги ҳаммамизга маълум. Ушбу ҳудудларда яшовчилар ҳам одам. Уларга ҳам ёрдам керак" дейди Мандетта.

Таъкидланишича, март ойи охирида ижтимоий тармоқларда зич жойлашган уйлар орасидан машина ҳайдаб аҳолини огоҳлантираётган қуролли одамлар видеоси тарқалган. Ушбу одамлар ҳудуддаги аҳолини коронавирус сабаб уйдан чиқмаслик ва ўзаро мулоқот қилмасликка чақирган. Қоидаларни бузганлар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилган.

Бразилия оммавий ахборот воситаларининг тушунтиришича, ушбу ҳаракатлар маҳаллий тўдаларнинг ўз назорати остида бўлган ҳудудларда коронавирус қайд этилгандан сўнг қатъий тартиб ўрнатишга бўлган ҳаракатидир. Маълум бўлишича, ушбу қашшоқ аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга мафия томонидан совун тарқатилган.

Маълумотларга кўра, Бразилия Соғлиқни сақлаш вазири Мандетта ва Президент Жаир Болсанаро ўртасида коронавирус сабаб келишмовчилик чиққан. Бунга Болсонаро коронавирусни шунчаки таҳдид деб билаётгани ва ушбу касалликни жиддий олмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ушбу можаро сабаб ҳозирда ҳукуматда бўлиниш юз берган.

Шундай бўлса ҳам, Мандетта ўз лавозимини тарк этмаслигини билдирган. Жорий йилнинг 7 апрель куни вазир ўз лавозимида қолганлигини ва "шифокор ўз беморларини ташлаб кетмаслигини" айтган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус билан боғлиқ 16 195 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 127 нафари соғайган, 822 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Коронавирус Мафия Карантин

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг