Мадримов, Ғиёсов ва Мелиқўзиев Тошкентга қайтиб келди
Спорт
−
10 Декабрь 2021
3934Бугун, 10 декабрь куни ўзбекистонлик профессионал боксчилар – Исроил Мадримов, Шахрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев Тошкентга етиб келди. Улар тайёргарликни АҚШда давом эттираётган эди.
Ушбу боксчилар жорий йилнинг 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томониданТошкентда ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.
Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0), Бектемир Мелиқўзиев (7-1-1), Иқболжон Холдоров (1-0-0), Элнур Абдураимов (7-0-0) ва проф боксда дебют қилаётган Дилшодбек Рўзметов рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)
Шаҳрам Ғиёсов – Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО)
Ҳасанбой Дўсматов – Ҳосе Ривас (18-12-4, 10 КО)
Бектемир Мелиқўзиев – Сергей Екимов (18-3, 9 КО)
Иқболжон Холдaров – Димитрий Милиуша (9-5-1, 4 КО)
Элнур Абдураимов – Жон Гемино (22-12-1, 12 КО)
Дилшод Рўзметов – Максим Смирнов (8-10-3, 4 KO)
Эслатиб ўтамиз, Ғиёсовнинг рақиби Кориа 39 ёшда, Мелиқўзиев эса илк бор Тошкентда жанг қилади, Холдоров эса Шоҳжаҳон Эргашевнинг собиқ рақибига қарши рингга кўтарилади.
LiveБарчаси