Мадриддаги Формула-1 трассасида автомобиль ёниб кетди
Спорт
−
17:10 439 1 дақиқа
Формула-1 Испания Гран-приси бошланган куни янги Мадринг трассасида биринчи жиддий авария содир бўлди. Формула-2 пойгасида иштирок этаётган таиландлик Тасанапол Интрапувасакнинг болиди тўсиққа урилиб, автомобилида ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
“ART Grand Prix” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Интрапувасак эркин машғулот вақтида 19-бурилишда бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилган.
Тўсиқ болиднинг деворга қаттиқ урилишининг олдини олган. Бироқ тўқнашув натижасида радиатордаги мой туфайли кичик ёнғин келиб чиққан. Интрапувасак тезда болиддан чиқиб кетган ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган. Трассага кўп миқдорда суюқлик тўкилгани сабабли эркин машғулотлар қарийб 30 дақиқага тўхтатилди.
Мадринг трассаси жорий йил илк бор Испания Гран-присига мезбонлик қилмоқда. У Барселонадаги анъанавий трассанинг ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Испания Гран-приси жорий йилнинг 11-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания Гран-присида Формула-1 ҳамкорига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси