Мадридда 12 йилдан буён кузатилмаган об-ҳаво ҳукм сурмоқда

Олам

image

Испания пойтахти Мадридда ёғган кучли қор пойтахт аэропорти фаолиятини тўхтатиб қўйди. Рейсларни иложи борича тезроқ тиклаш учун учиш-қўниш йўлаклари тозаланмоқда, деб хабар берган Давлат аэропортлар бошқармаси. 

Қайд этилишича, пойтахт аэропортига қўниши керак бўлган самолётлар вақтинчалик бошқа аэропортларга юборилади.

Испания Давлат метеорологик агентлиги 7 январдан бошлаб, кўплаб ҳудудларда қор ёғиши, совуқ тушиши ва кучли шамол бўлишини маълум қилган. 

Мадридда 20 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда. Бундай қор Испания пойтахтида 2009 йилдан бери қайд этилмаган. 

Испанияда ноқулай об-ҳаво туфайли юзлаб йўлларда ҳаракатланиш қийин бўлмоқда, баъзи йўллар ёпилган. Бундан ташқари, темир йўл ҳаракати ҳам қисман тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Мадрид

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг