1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Маънавият марказига нисбатан иш қўзғатилди
Жамият
−
23 Июль
4766Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар қилди.
Олдинроқ ижтимоий тармоқлар орқали Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бошланғич қиймати 1,4 млрд сўмдан ортиқ бўлган “qadriyatim.uz”, “tanlov.manaviyat.uz” сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилганди.
Ушбу ҳолатга тезкорлик билан аниқлик киритиш мақсадида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.
“Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нотўғри рекламага йўл қўйилиши ортидан “Ипотекабанк” ҳам жаримага тортилганди. Шунингдек, “Кorzinka” супермаркетлар тармоғи ҳам жарима тўлаши хабар қилинганди.
LiveБарчаси