Маҳмуд Муродов илк жангида ғалаба қозонди

Спорт

image

Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов бугун UFCда илк жангини ўтказди.

Ушбу жангда Маҳмудга италиялик Алессио Ди Чирико рақиблик қилди. Муродов дастлабки икки раундда яхши ҳаракат қилди ва ўзи учун муҳим очколарни ишлаб олди.

Учинчи раундда эса ташаббус италиялик спортчи томонга ўтди. Маҳмуд бу ерда чарчаб қолди. Аммо, у дастлабки раундларда ишлаган очколари эвазига якунда бир овоздан 29:28, 29:28, 29:28 ҳисобларида ғалаба қозонди ва UFCдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда америкалик таниқли боксчи Флойд Мейвезернинг ўзи Маҳмуд Муродовни дунёнинг энг яхши ММA жангчиси деганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов ғалаба қозонди

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг