Маҳмуд Аббос Фаластиннинг янги ҳукуматини тасдиқлади

Олам

image

Фаластиннинг янги Бош вазири Муҳаммад Мустафо Президент Маҳмуд Аббосга ўз кабинетини тақдим этди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бош вазир Мустафо Аббосга 23 вазирдан иборат 19-вазирлар кенгаши ва ҳукуматнинг ҳаракат дастурини тақдим этган. Маҳмуд Аббос ўзи чиқарган фармонга мувофиқ ҳукумат рўйхатини тасдиқлаган.

Бош вазир Мустафо Ташқи ишлар вазири лавозимини ҳам эгаллаган ҳукумат 31 март куни Президент олдида қасамёд қилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайди.

Манбага кўра, ҳукумат дастури “Ғазо аҳолисига гуманитар ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш бўйича кенг қамровли режани ишлаб чиқиш, Ғазо ва Ғарбий Соҳилни қайта қуриш ҳамда иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш”ни ўз ичига олади.

Шунингдек, дастур институционал ислоҳот, институтларни қайта қуриш ва мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш, рақамли трансформация, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, суд тизимини мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлашни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Фаластиннинг собиқ бош вазири Муҳаммад Штайе ўз ҳукумати истеъфога чиққанини эълон қилганди. Март ойи ўрталарида Маҳмуд Аббос Фаластин сармоя фонди раиси Муҳаммад Мустафони янги Бош вазир этиб тайинлади


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Маҳмуд Аббос Муҳаммад Мустафо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг