Жазо муддатини ўтаётган шахслар билан узоқ муддатли учрашувлар вақти узайтирилди
Жамият
−
13 Январь 2021
8178Жазони ижро этиш колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан узоқ муддатга учрашиш учун бериладиган муддат узайтирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 14 ноябрь кунидан жазони ижро этиш колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, фақатгина бир сутка давомида узоқ муддатли учрашув берилиши йўлга қўйилган эди.
Бугунги кунга қадар бир суткали учрашув берилиши давомида, коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари жазо муддатини ўтаётган шахслар ва уларнинг яқинларидан аниқланмаганлигини инобатга олиб, учрашувларни уч суткага узайтириш белгиланди.
Таъкидланишича, бу борада Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиялари олинган.
Унда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилган.
Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.
“Шу ўринда узоқ муддатли учрашув сўраб мурожаат қилганларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Шундан келиб чиққан ҳолда, жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларни учрашувга кириш рўйхатини шакллантириш бўйича долзарб алоқа тармоқлари ташкил этилди”, дейилади хабарда.
Фуқаролар соат 9:00 дан 18:00 гача (дам олиш кунларидан ташқари) мазкур долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Боғланиш учун жазони ижро этиш колонияларининг долзарб алоқа рақамлари:
• 1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02
• 2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82
• 3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61
• 4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81
• 5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65
• 6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33
• 7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13
• 10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51
• 11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07
• 12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85
• 13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50
• 14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24
• 17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81
• 20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10
• 21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65
• 22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52
• 24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51
“Ушбу долзарб алоқа рақамлари орқали боғланиш имконияти бўлмаган ҳолларда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг 71-291-69-75 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтмасдан муассасага ташриф буюрган фуқаролар учрашувга киритилмаслигини маълум қиламиз.
Унутманг! Учрашувлар учун ўрнатилаётган мазкур талаблар Сиз ва яқинларингиз соғлигини асрашга қаратилгандир”, дейилади ЖИЭББ хабарида.
LiveБарчаси