Маҳаллалар ўзидаги соғлом турмушига қараб пул мукофоти билан тақдирланади
Жамият
−
03 Ноябрь 2020
3895Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига кўра, ҳар чоракда ҳар бир туман ва шаҳарда “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танлови ташкил этилади. Ушбу танлов ғолиблари 3 млн. сўмдан 10 млн. сўмгача пул мукофоти билан тақдирланади.
Маълумотларга кўра, маҳалла аҳолиси доимий равишда жисмоний тарбия машғулотларига жалб этилиши, соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этилиши, маҳаллада зарур спорт инфратузилмаси мавжудлиги, ўтказилган мусобақалар сони, маҳалла аҳолисининг касалланиш даражаси пасайиб бориши кўрсаткичлари назарда тутилади.
“Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танловида биринчи ўринни эгаллаган маҳаллага 10 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 5 миллион сўм ва учинчи ўринга 3 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Аниқлик киритилишича, пул мукофоти маблағлари маҳалла фуқаролар йиғинларининг тижорат банкида очилган ҳисобрақамига ўтказилади.
“Бу пуллар маҳаллада спорт майдончаларини ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш, спорт тадбирларини ўтказиш мақсадларига истисно тариқасида тендер савдоларисиз йўналтирилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь