Мьянмадаги конда ишлаётган 113 киши кўчки остида қолиб кетди
Олам
−
02 Июль 2020
4945Мьянма шимолидаги нефрит майдонида содир бўлган кўчкидан сўнг, камида 113 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Мамлакатнинг Качин штатида жойлашган Хпакант туманида ҳануз бедарак кетган одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда.
Ёнғин хизмати хабарига кўра, кучли ёмғир натижасида пайдо бўлган лой тўлқинлари тўпланган тошларни босиб қолган.
Мьянма нефритнинг жаҳондаги энг катта манбаси ҳисобланади. Бироқ мамлакатдаги шахталарда кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг аксарияти қимматбаҳо тошни излаётган одамлар билан боғлиқ.
Юзлаб одамлар тошларни топиш умидида юк машиналари ташлаб кетган қум уюмларини орасини қидириб юради. Бундай қум уюмлари бора-бора ҳаёт учун хавфли қияликларга айланади.
Ўтган йилнинг ўзида ана шундай бахтсиз ҳодисалар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.
Хабар қилинишича, Мьянмадаги нефрит савдоси йилига 30 миллиард доллардан ортиқ.
LiveБарчаси