Ляпорт “Барселона”га ўтиши мумкин

Спорт

image

Испания терма жамоаси ва “Атлетик” клуби ҳимоячиси Эмерик Ляпорт фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Diario SPORT” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Каталония клуби футболчининг вакиллари билан аллақачон боғланган. Жорий ҳафтада музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтган.

Ляпортнинг ўзи ҳам “кўк-анорранглилар” сафига ўтиш вариантига ижобий муносабат билдирмоқда. Шу билан бирга, унинг шартномасидаги товон пули 15 миллион евродан камроқни ташкил қилади.

Эмерик Ляпорт 2025 йилда “Ал-Наср”дан “Атлетик”ка 10 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ҳимоячи 2025-2026 йилги мавсумда Бильбао жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Ляпорт Испания терма жамоаси билан 2026 Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг