Луврдаги Аполлон галереяси ўғриликдан 9 ой ўтиб қайта очилди

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 22 июль куни Париждаги Лувр музейи шов-шувли ўғриликдан тўққиз ой ўтиб Аполлон галереяси фаолиятини қайта тиклади, бироқ заргарлик экспонатлари залга қайтарилмади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Музей раҳбариятининг қарорига кўра, такрорий ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида машҳур тарихий қимматбаҳо буюмлар Луврнинг янада хавфсизроқ ва яхшироқ ҳимояланган хонасида кўргазмага қўйилади.

Очилиш маросимида Маданият вазири Катрин Пегар залининг ташриф буюрувчилар учун қайта очилишини бошдан кечирилган фожиадан сўнг янги бошланиш рамзи деб атаган ва мамлакатдаги барча музейларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 19 октябрда Луврда ўта катта ўғрилик содир бўлган эди. XIX асрга оид тўққизта заргарлик буюми ўғирлаб кетилган, улардан бири – Наполеон III нинг рафиқачи Евгениянинг тожини жиноятчилар қочиб кетаётганда тушириб юборган ва шикастлаган.

Эълон қилинган ўғирланган буюмлар рўйхатида Наполеон томонидан рафиқаси Мария-Луизага совға қилинган зумрад ва олмослардан иборат маржон, Евгенияга тегишли бўлган ва деярли 2 мингта олмос билан безатилган диадема ҳамда Франциянинг охирги қироличаси Мария Амалияга тегишли бўлган, 8 та сафир ва 631 та олмос билан безатилган маржон бор.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг