“Лўлилар қироли” аср жангида Жошуани нокаутга учратишга ваъда берди
Спорт
−
08 Сентябрь 2021
11768Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фюри (30-0-1, 21 КО) WВА, IBF, WBО ва IBО камари соҳиби Энтони Жошуага (24-1, 22 КО) қарши жангдаги имкониятларини баҳолади.
“Жошуа шамни ҳам пуфлаб ўчира олмайди-ку, “лўлилар қироли” билан жангда унга нималар бўлишини эса тасаввур қилаверинг. Менга ўхшаган одам билан жанг қилишга унинг жасорати етмайди”, дейди Фьюри.
Тайсон Фьюри, шунингдек, Энтони Жошуани мағлуб этиш ва унинг промоутери Эдди Хирн ҳақида ҳам гапириб ўтди:
“АЖ билан менинг фарқим шундаки, у бизнесмен, мен эса ҳақиқий спарталик жангчиман. Бу ҳақида унинг промоутери Эдди Хирнга ҳам айтганман. Мен бу бодибилдерни бутунлай йўқ қила олман. Ваъда бериб айтаманки жанг 6-раунддан уёғига ўтмайди. Шунинг учун Хирн охирги ўн йил давомида мижозларини мендан олиб қочди”.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри навбатдаги жангини жорий йилнинг 9 октябрь куни Деонтей Уайлдерга қарши ўтказади.
LiveБарчаси