Лукашенконинг соғлиғида муаммолар борлиги айтилмоқда 

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Москвадаги Ғалаба парадидан кўп ўтмай, Минскга қайтди. У соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Москвани муддатидан аввал тарк этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Meduza” нашри хабар берди.

Беларуслик журналистлар Лукашенко таклиф этилган давлат раҳбарлари орасида Россия Президенти Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйишга бормаган ягона шахс эканлигини пайқаган.  Айтилишича, Лукашенкони у ердан хавфсизлик хизмати электромобилида олиб кетишган.

Қайд этилишича, парад пайтида Лукашенконинг қўлида бандаж кўриниб қолган. Украина Telegram-каналлари бу катетердан олинган бинт бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Бундан ташқари, Лукашенко Москвага ташриф буюрган давлат раҳбарларининг норасмий нонуштасида ҳам кўринмаган. Россия ҳам, Беларусь ҳам Лукашенконинг тадбирга келмаганига расман изоҳ бермаган.

Беларуслик сиёсатшунос Дмитрий Болкунец Лукашенко соғлиғи сабабли овқатга кела олмагани ва Москвани тарк этганини маълум қилган. Сиёсатшуносга кўра, Лукашенко аэропортга тез ёрдам машинасида олиб келинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг