Лукашенкога триллион доллар нега керак бўлиб қолди?
Олам
−
26 Июнь 2020
9921Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакат иқтисодиётини тубдан ислоҳ қилиш учун бир триллион доллар маблағ зарурлигини таъкидлади.
"Биз барча нарсани вайрон қилиш ва яна қайта қуриш учун йиллар давомида ўзгаришлар ва ислоҳотлар қилмадик. Биз буни амалга оширишимиз мумкин. Аммо бунинг учун бизга юзлаб миллиард доллар эмас, балки бир триллион доллар керак бўлади. Бундай пуллар бизда йўқ. Нафақат бизда, балки бошқа ҳеч қандай мамлакатда бунча маблағ мавжуд эмас”, деди Лукашенко.
Шунингдек, у Беларусда Совет даври мероси бузилмаётганини, балки “янги ўсиш” бўлаётганини таъкидлади.
Умуман олганда Беларусь Президентлик сайловлари арафасида турли можаролар гирдобига тушиб қолди. Аввалроқ Лукашенко аёлларни жуда ҳурмат қилишини айтган, аммо шунга қарамай улар раҳбарнинг зиммасидаги улкан юк туфайли мамлакатни бошқара олмасликларини маълум қилган эди.
Тўрт нафар аёл 9 август куни мамлакатда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида қатнашиш ниятини билдирган эди. Кейин улардан бири ортга чекинди.
Бундан ташқари, 11 июнь куни Республика Давлат назорати қўмитасининг (ДНҚ) Молия-қидирув бошқармаси “Белгазпромбанк”да ўтказилган тинтувдан сўнг 243-модданинг 2-қисми ("Катта миқдорда солиқ тўлашдан бўйин товлаш") ва 235-моддаси 2-қисми ("Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш") бўйича жиноий иш қўзғатди.
18 июнь куни ДНҚнинг хабар беришича, “Белгазпромбанк”нинг собиқ раҳбари ва Беларусь Президентлигига номзод Виктор Бабарико ноқонуний фаолият олиб борганлиги сабабли ҳибсга олинган. Виктор Бабарико билан бирга унинг сайловолди штабини бошқараётган ўғли Эдуард ДНҚ қамоқхонасига жўнатилди.
“Белгазпромбанк” ишида жами 20 киши ҳибсга олинди. 19 июнь куни Беларусь Бош прокурори Жиноят кодексининг "Жиноий ташкилот тузиш ёки унда иштирок этиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Судланувчилар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь