Лукашенко ўғлини сиёсий ворис сифатида кўрмаслигини айтди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кенжа ўғли Николай Лукашенкони катта сиёсатда кўрмаслигини айтди. Бу ҳақда у “Time” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Йўқ, у ворис эмас. Бу ҳақда сўрамоқчи эканингизни билардим. Йўқ, йўқ. Сиз мендан эмас, ундан сўранг, бу билан уни хафа қилишингиз мумкин”, деган Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, ўғли Николай “бироз мухолифатчи”, гарчи у унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватласа ҳам, “ҳамма нарсани тушунади”.

Лукашенко жорий йилнинг июль ойида ўғли Николай Лукашенкога яна махсус стипендия тайинлаганди. Лукашенко ушбу фармонга 2025 йил 15 июлда имзо чеккан, унда иқтидорли ўқувчилар ва талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича махсус Президент жамғармаси қарори тасдиқланган.

Имзоланган ҳужжатдан маълум бўлишича, 2024/25 ўқув йилининг иккинчи семестрида Беларусь давлат университетининг 3-босқич талабаси Николай Лукашенкога тахминан 229 Беларусь рубли (885 минг 744 сўм) миқдорида стипендия тайинланган.

Ўтган йилнинг ноябрида Николай Лукашенко ўзини отасининг мутлақ нусхаси деб атаганди. У турли мавзуларда холис фикр шакллантириш учун турли маълумотлар манбаларини ўқиб боришини айтганди ва бирор нарсага ишончи комил бўлса, ҳеч қачон жим турмаслигини таъкидлаганди. 2025 йилнинг январь ойида Александр Лукашенко унинг фарзандлари ҳатто даҳшатли тушларида ҳам ўзларини президент сифатида тасаввур қилмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг бўлажак раҳбарларининг кадрлар захираси унинг икки ўғли эмас, балки “ҳозирги ҳокимлар, амалдаги вазирлар, парламент палаталари раҳбарлари, юқори лавозимли амалдорлар”дан иборат.

Интервьюда Лукашенко мамлакат президентлигига номзодини қўйиш ниятида эмаслигини ҳам айтди.

Ўтган йилнинг августида Лукашенко мамлакат аҳолиси бошқа одам президент бўлишига тайёр туриши кераклигини айтганди. Аммо жорий йилнинг 3 февраль куни Беларусь Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларининг якуний натижаларини эълон қилганди. Унга кўра, республиканинг амалдаги раҳбари Лукашенко 86,82 фоиз натижа билан ғалаба қозонган. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 26 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида иштирок этганлар умумий сайловчиларнинг 85,69 фоизини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февраль ойида Беларусь раҳбари Александр Лукашенконинг тўнғич ўғли Виктор Лукашенко Олимпия ассамблеяси томонидан Беларусь Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимига сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Александр Лукашенко сиёсий ворис Николай Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг