Лукашенко россиялик оғасига қўнғироқ қилиб, ҳисоб берди
Олам
−
25 Август 2020
12329Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатлашди.
Суҳбат чоғида улар 9 августдаги президент сайловларидан кейин оммавий норозиликлар бошланган Беларусдаги сиёсий вазиятни муҳокама қилишган. Лукашенка мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берган. Бундан ташқари, президентлар коронавирусга қарши курашда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган
Мулоқот давомида икки мамлакат раҳбарлари Беларусь фуқароларининг Россияда ишлаб чиқилган янги турдаги коронавирус вакцинаси синовларининг учинчи босқичида ихтиёрий равишда қатнашиши тўғрисида келишиб олдилар.
Маълумотга кўра, Беларусь Россия томонидан ишлаб чиқилган вакцинани биринчилардан бўлиб харид қилиши қайд этилган.
Бу сўнгги икки ҳафта ичида Путин ва Лукашенко ўртасидаги тўртинчи телефон суҳбати. Охирги суҳбат 18 августда бўлиб ўтган.