Лукашенко президентликдан кетса, Тихановская унга кичик уй беради

Олам

image

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская давлат раҳбари Александр Лукашенко лавозимини тарк этса, уни таъминлаб туришга тайёр эканини маълум қилди. 

"Бу музокаралар натижаси бўлиши керак эди, аммо, агар ҳамма нарса фақат менга боғлиқ бўлса, унда террорни тўхтатиш учун бунга розиман", деган Тихановская. 

Тихановская Лукашенкога қандай ёрдам беришини ҳам очиқлаган. 

Агарда Лукашенко лавозимидан кетса, Тихановская унга "шахсий қўриқчиси бўлган кичик уй" беришни режалаштирган. 

Маълумот ўрнида, Беларусда Президент сайловлари 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтди. МСК маълумотларига кўра, унда Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Мухолифат номзодларининг барча штаб-квартиралари расмий натижаларни тан олмаслигини эълон қилди. Шундан сўнг, мамлакатда норозилик намойишлари бошланиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко Тихановская

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг