Лукашенко олтинчи муддатга сайланадими? Беларусда Президент сайлови куни маълум бўлди

Олам

image

Беларусь Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина президентлик сайловлари санасини эълон қилди. Овоз бериш 9 август куни ўтказилиши таклиф қилинмоқда, деди Ярмошина парламентда. Бу ҳақда бугун, 8 май куни БелТА хабар бермоқда.

Марказий сайлов комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, Беларусь сиёсий раҳбарияти сайлов комиссияси ва Вакиллар палатаси билан маслаҳатлашувлар ўтказди. “Аслида, 9 август куни сайловларни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди”, деди Ермошина.

Аввалроқ Белорусда президентлик сайловлари 30 августдан кечиктирмай ўтиши кераклиги ҳақида хабар берилган эди. 

Маълумот учун, давлат раҳбари лавозимини 1994 йилдан бери Александр Лукашенко эгаллаб келмоқда. У аллақачон олтинчи муддатга сайланиш ниятида эканлигини билдирган. Шу билан бирга, Лукашенко сайловлар ҳалол ва адолатли ўтишини даъво қилмоқда. Бундан ташқари, у яқин беш йил ичида Республикада янги конституция пайдо бўлиши мумкинлигини айтди.

Беларусдаги мухолифат ҳам президентлик сайловларига номзодини танлаш учун зарур тадбирларни ўтказишга киришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг