Лукашенко: “Коронавирус энг кучлиларнинг дунёни урушсиз бўлиб олишга уриниши эмасми?”
Олам
−
02 Апрель 2020
11708Беларусь Президенти Александр Лукашенко глобал ўйинчилар коронавирусдан дунёни урушсиз бўлиб олишда фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бутун дунё коронавирус инфекциясидан кейин нима бўлади деб ўйлаяпти.
“Бу дунёнинг кучлилари урушсиз, Макрон буни уруш деб айтиб бўлди, коронавирус васвасаси, инфодемия орқали дунёни бўлиб олишни хоҳлаётганга ўхшамаяптими?”, дея савол бердиЛукашенко.
У БМТнинг дунё ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизи миқдорида пул босиб чиқариш таклифини эслатиб, танқид қилди.
“Бу бўш пуллар, доллар усиз ҳам аста-секин қадрсизланяпти, бунинг оқибатида иняляция тўлқини юз беради. Биз ўзимизнинг рубль билан қаерда қоламиз”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, ўша босиб чиқариладиган триллионлар бойлар қўлида тўпланиб, улар янада бойийд ва қолганлар камбағаллашади.
Коронавирус мамлакатларни, шунингдек, Беларусни ривожланишдан тўхтаб, озгина валюта захираларини ҳам еб ётишга маҳкум қилишганини таъкидлади.
“Россияда ҳам улар кўп эмас. Ҳудди биздек. Агар биз ЯИМнинг 10 фоизи миқдорида пул чиқарсак, “оёқдаги” давлатлар бизнинг олдимизга келиб дейишади: “олинг сизга озгина (пул), бироқ бизнинг айтганимизни қиласиз. Шу тариқа дунё бўлиб олинади”, дея таъкидлади Лукашенко.
Лукашенко коронавирус пандемиясидан кейин дунё ўзгаришини айтиб, Беларуснинг ўрни унда қандай бўлади, деб савол берди?
“Бизнинг бу дунёдаги ўрнимиз қаерда бўлади? Мана мен учун нима муҳим, коронапсихоз ва инфопандемия эмас”, деди Президент.
Лукашенконинг сўзларига кўра, бу савол яқин орада Собиқ иттифоқ давлатларининг бари учун долзарб мавзуга айланади.
“Бу савол ресурсларга бой Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатлар учун ҳам долзарб бўлади. Арманистон, Қирғизистон, Украина ва Беларусь Президентининг сиёсатини шубҳа остига олаётган Науседа (Литва Президенти Гитанаса Науседа) учун ҳам муҳим бўлади”, деган Лукашенко.
У нега мамлакатда карантин эълон қилмаётгани юзасидан тушунтириш берди.
“Чунки мен тўхтасак, пандемиядан кейин нима бўлишини тасаввур қиляпман. Россияда бутун дунёга керак бўлган нефть ва газ бор. Хитойда улкан иқтисодий қудрат. Америкада босма ускунаси: икки триллион (доллар) сарфлайди, яна иккитаси кетидан келади. Улар оёққа туриб олади”, дея фикр билдирди Лукашенко.
Маълумот учун, Беларусда бугунги кунда 163 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 2 нафари вафот этган, 53 нафари даволанган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь