Лукашенко чегаралар ёпилгани сабабини тушунтирди
Олам
−
05 Ноябрь 2020
5158Беларусь Президенти Александр Лукашенко Республика чегараларининг ёпилганига изоҳ берди. Бу ҳақда "БелТА" ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли қабул қилинган.
Давлат раҳбари қарор вақтинчалик эканини таъкидлаган. Шунингдек, қарорнинг сиёсатга алоқадор эмаслигини тушунтирган.
Аввалроқ, Беларусга жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб чет элликларнинг кириши вақтинча чеклангани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, Беларусда коронавирусга чалинганлар 102 мингдан ошган. 995 киши вафот этган.
LiveБарчаси