Беларусда 1 ноябрдан хорижликларнинг кириши тақиқланди
Олам
−
31 Октябрь 2020
5154Беларусь жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб чет элликларнинг мамлакатга киришини вақтинча чеклайди. Бу ҳақда мамлакат Давлат чегара қўмитаси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 1 ноябрдан бошлаб Беларусь чегарасини автоулов, соддалаштирилган назорат пунктлари, темир йўл станцияларидаги ва дарё портларидаги назорат пунктларида кесиб ўтиш тақиқланади.
Чекловлар Россия ҳудудига транзит билан саёҳат қилаётган русларга, шунингдек, Беларусь фуқароларининг яқин қариндошларига, Беларусда доимий ёки вақтинча яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет элликларга ва бошқа қатор чет эл фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.
LiveБарчаси