Лукашенко Беларусдаги вазиятни Иккинчи жаҳон уруши бошланишига қиёслади
Олам
−
30 Август 2020
8006Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг ғарбий чегерасида юзага келган вазиятни Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига қиёслади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.
“Президент вазиятни Иккинчи жаҳон урушининг бошанишига — Совет армиясини аралашгани ва натижада тажовузни қайтаришга тайёр бўлмаганига қиёслади”, дейилади хабарда.
Беларусь етакчиси ғарбий чегарадаги Гроднога ҳарбийлар жойлаштирилганини маълум қилди.
“Мен тарихни яхши ўрганганман ва биламан. Шу сабабли хулосалар қиламан. Мен учун Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши дарс бўлган. Шу сабабли мен армиянинг ярмини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтиришга ва улар бизнинг марваридимизга қарамасликлари учун Гроднога жойлаштириб, уни қуршаб олишга мажбур бўлдим”, деган Лукашенко.
Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда 80,1 фоиз овоз тўплаган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғалаба қозонди.
Минск ва бошқа шаҳарларда Лукашенко ва сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланди. Шундан бери ҳар куни Президентдан норози одамлар намойишга чиқяпти. Беларусда намойишлар ортиқча тўс-тўпалонларсиз бўляпти.
LiveБарчаси