Лукашенко намойишчилар олдига қурол кўтариб келди (видео)

Олам 14269

Кеча, 24 август куни Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг қароргоҳи – Мустақиллик саройи олдида кўп минг кишилик намойиш бўлиб ўтди.

Намойиш вақтида Президент Александр Лукашенконинг резиденцияга келиши кўпчиликда ҳайрат уйғотди. У вертолётда қўлида қурол билан одамлар олдида пайдо бўлди.

Президент Матбуот хизматига яқин бўлган Telegram каналда эълон қилинган видеода вертолётдан устида зирҳли нимча, қоп-қора кийимлар кийиб олган ҳолда тушгани кўринади. Қўлида эса қурол кўтариб олган.

Маълумот учун, якшанба куни ўтказилган намойишда тахминларга кўра, 200 минг одам қатгашган. Уларнинг баъзилари Лукашенокнинг ишчи қароргоҳи Мустақиллик саройи яқинигача етиб келган. Уларни ҳарбийлардан иборат тўсиқ тўхтатган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 496
Рейтинг: 3
t
×