Лукаку “Рома”га ўтишга яқин турибди
Спорт
−
26 Август 2023
3933Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчи Ромелу Лукаку трансфери бўйича музокараларнинг ижобий якунига яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, бугун, 26 август куни Лондоннинг “Челси” клуби бельгиялик футболчи Ромелу Лукаку трансфери бўйича “Рома” билан музокараларнинг биринчи босқичини муваффақиятли якунлаган. Иккинчи босқичда клублар шартнома қийматини ва ҳужумчининг маошини келишиб олиши керак бўлади.
Романо каби бир қатор футбол журналистлари 30 ёшли бельгияликнинг “бўрилар” таркибига бориб қўшилиш эҳтимолини жуда юқори баҳоламоқда.
Маълумот учун, Ромелу Лукаку 2022/2023 йилги мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказди ва 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Челси” билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амал қилади. Лукакунинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 40 миллион евро этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Байер” клубининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун фаолиятини Италиянинг “Рома” клуби давом эттириши ҳақида хабар берилган эди. Рим клуби Азмунни 12 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь