Лондонда номаълум шахс уч кишини пичоқлади
Олам
−
20 Январь 2020
4212Жорий йилнинг 20 январга ўтар кечаси Лондонда номаълум эркак киши уч одамни пичоқлади. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида улар нобуд бўлишган. Воқеа шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида рўй берган.
Полициянинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг ёши 20 дан 30 гачани ташкил этади. Воқеа тафсилотлари чуқур ўрганилмоқда. Қотил эса қидирилмоқда. Марҳумларнинг шахси аниқланмоқда, уларнинг оила аъзолари хабардор қилинмоқда.
Шарқий минтақа бош қўмондонлик қўмондони Стив Клейманнинг айтишича, бу теракт эмас. “Ушбу фожиали воқеа тергов-суриштируви бошланғич босқичда бўлса ҳам, айтишим мумкинки, у уч кишининг қотиллиги бўйича олиб борилади”, деган у.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь