“Локомотив” клубининг собиқ футболчиси ўз жонига қасд қилмоқчи
Спорт
−
29 Сентябрь 2023
12048Москванинг “Локомотив” клуби собиқ футболчиси Франциядаги кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда SHOT Тelegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, айни дақиқаларда 22 ёшли Алексис Бека-Бека Ницца трассасида жойлашган 100 метр баландликдаги Манян кўприги четида туриб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилмоқда. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Маълумот учун, Бека-Бека 2021 йилдан 2023 йилгача “Локомотив” сафида тўп сурган. Ўтган мавсум қишида у 12 миллион евро эвазига “Ницца”га кўчиб ўтди, бироқ янги мавсумда у ерда бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
LiveБарчаси