Ливияликларнинг Ҳаж зиёрати харажатларини давлат тўлаб беради

Олам

image

Ливиянинг Миллий бирлик ҳукумати (GNU) 2025 йилда мамлакат фуқаролари учун Ҳажнинг барча харажатларини қоплайди. Бу ҳақда Ливия Ҳаж ва Умра ишлари бўйича бош бошқармаси директорлар кенгаши раиси ўринбосари Сабри ал-Буайшига таяниб, “Africanews” хабар берди.

Билдирилишича, мамлакатда бу йилги Ҳаж тўлови ҳар бир киши учун 8 минг долларни ташкил этади. Жумладан, ҳаво ва ер транспорти, Макка ва Мадинадаги иккита муқаддас масжид яқинидаги беш юлдузли меҳмонхоналарда тураржой, шунингдек, чипталар, виза, озиқ-овқат ва совғалар. Уларнинг барчаси эса давлат томонидан тўлақонли қопланади.

Буайшининг қўшимча қилишича, 1 июндан бошлаб Митига, Бенин, Сабҳа, Мисурата, Тобрук ва Лабрак аэропортларидан Al-Afriqiyah Airlines авиакомпаниясининг парвозлари бошланади.

Шунингдек, Ливиянинг жорий мавсум учун умумий квотадан 1050 та жой сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудлар аҳолиси учун, 7800 та жой шаҳидлар ва бедарак йўқолганлар оилалари учун ажратилган. Буайшига кўра, 2025 йилги Ҳаж мавсуми лотереясига тайёргарлик кўрилмоқда, унда Ливиянинг барча минтақаларидан Ҳаж зиёратига боришни хоҳловчи фуқаролар иштирок этади.

Ушбу қарордан сўнг, Ливия 2025 йилда давлат зиёрат харажатларини тўлиқ ўз зиммасига оладиган биринчи мамлакат сифатида эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Ливия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг