“Ливерпуль” янги мураббий билан келишувга эришди
Спорт
−
09 Апрель
4790Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Спортинг” жамоаси бош мураббийи Рубен Аморим билан 2027 йилгача бўлган шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда германиялик журналист Флориан Плеттенберг ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 39 ёшли португалиялик мутахассисга инглиз клубидан ташқари “Бавария” ҳам қизиқиш билдирган, аммо немис клуби ҳали мураббий билан алоқага чиқмаган. Қолаверса, Аморимнинг ўзи “мерсисайдликлар”ни бошқаришни истамоқда.
Маълумот учун, Аморим 2021 йилнинг январь ойида “Спортинг” мураббийи этиб тайинланган ва биринчи мавсумидаёқ жамоани мамлакат чемпиони қилган. Бу йилги мавсумда мураббий қўл остида лиссабонликлар Португалия чемпионатида 27 ўйинда 71 очко жамғарган холда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида 9 мавсумдан буён “Ливерпуль”ни бошқараётган Юрген Клопп ёзда жамоани тарк етишини маълум қилганди.
LiveБарчаси