“Ливерпуль” Винисиусни текинга олиш имкониятларини ўрганмоқда
Спорт
−
11:25 826 1 дақиқа
“Ливерпуль” бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни 2027 йилнинг ёзида, яъни унинг “Реал Мадрид” билан шартномаси якунига етгач, эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Actu Foot” хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи учун курашга ПСЖ ва “Бавария” ҳам қўшилиши мумкин. Винисиуснинг ўзи фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттиришни истамоқда, аммо томонлар ҳозирча янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаган.
Маълумот учун, Винисиус 2018 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус Жуниор жағини операция қилдирганлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси