“Ливерпуль” қишда катта трансферларни режалаштирмоқда

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтириш учун жами 230 миллион фунт стерлинг сарфлашни режалаштирмоқда. Клуб мақсади ярим ҳимоя ва ҳимоядаги бўшлиқларни тўлдириш. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра “Ливерпуль”  ёзги трансферлар ойнасидаги харидлардан кўнгли толмаган. Жамоа кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин яна Премьер-лигада ва Чемпионлар лигасида рақобатбардош бўлишни хоҳлайди.

Клубнинг асосий трансфер мақсадлари қуйидагилар:

Эдуарду Камавинга (“Реал Мадрид”)  динамик, ёш ва майдонни яхши қамраб олувчи ярим ҳимоячи. Инглиз клуби футболчининг хизматлари учун тахминан 60 миллион фунт сарфлашга тайёр.

Витинья (ПСЖ)  креатив ва ҳужумкор ярим ҳимоячи, трансфер нархи 90 миллион фунт атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Унинг келиши жамоанинг ўйин яратиш қобилиятини оширади деб қаралмоқда.

Алессандро Бастони (“Интер”) 25 ёшли марказий ҳимоячи, Виржил ван Дейкнинг табиий вориси сифатида кўрилмоқда, Бастонининг нархи 80 миллион фунт атрофида баҳоланган.

Мураббийлар штаби янги ўйинчиларни жамоа динамикасини бузмасдан бирлаштиришни мақсад қилган. Клуб трансферлар орқали мувозанат, куч ва барқарорликни таъминлашни кўзламоқда.

Маълумот учун, “Ливерпуль” жамоаси октябрь ойида бўлиб ўтган 7 та учрашувнинг 5 тасида мағлубиятга учради. Мерсисайдликларни олдинда Чемпионлар лигаси доирасида “Реал Мадрид” билан баҳс кутиб турибди. Ушбу учрашув жорий йилнинг 5 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ливерпуль” 230 миллион фунт стерлинг Эдуарду Камавинга Витинья Алессандро Бастони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг