“Ливерпуль” “Барселона” сардорини трансфер қилмоқда

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Барселона” ҳимоячиси ва сардори Рональд Араухони ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Деку икки клуб ўртасида эришилган оғзаки келишувни маъқуллаган.

Маълумот учун, Рональд Араухо 2020 йилдан буён “Барселона” асосий жамоаси сафида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда у каталонияликлар таркибида барча мусобақалар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.

Уругвайлик ҳимоячи мавсум давомида руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолар туфайли маълум муддат майдондан ташқарида қолган.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Араухонинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг