“Ливерпуль” АПЛ тарихида ноодатий антирекорд қайд этди
Спорт
−
04 Март 1584 1 дақиқа
Кеча, 3 март куни Англия Премьер-лиганинг 29-тури учрашуви доирасида “Ливерпуль” “Вулверхэмптон”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва шу тариқа АПЛ тарихида бир мавсум давомида 5-бор қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган гол сабаб ютқазган илк жамоага айланди. Бу ҳақда “Opta Sports” портали хабар берди.
Ўйин тақдирини ҳал қилувчи гол қўшимча вақтнинг тўртинчи дақиқасида киритилди. “Бўрилар” сафида Андре Триндаде ғалаба голига муаллифлик қилди.
“Opta Sports” маълумотига кўра, “Ливерпуль” жорий мавсумда Премьер-лигада бешинчи бор 90-дақиқадан кейин ўтказиб юборилган гол сабаб мағлуб бўлди. Лига тарихида аввал ҳеч бир жамоа бир мавсум давомида бу қадар кўп марта охирги дақиқалардаги гол туфайли ютқазмаган.
Аввалроқ, “қизиллар” 25-турда “Манчестер Сити”га (1:2), 23-турда “Борнмут”га (2:3), 7-турда “Челси”га (1:2) ва 6-турда “Кристал Пэлас”га (1:2) 90-дақиқадан кейинги голлар сабаб ютқазганди.
Мазкур натижадан сўнг “Ливерпуль” 48 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. “Вулверхэмптон” эса 16 очко билан 20-ўринда, сўнгги поғонада қолмоқда.
Live
Барчаси