Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди

Олам

image

Парижда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги жанглар фонида Ливанга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун 1 миллиард еврога яқин маблағ йиғилди. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, 800 миллион евро аҳолига инсонпарварлик ёрдами, 200 миллион евро эса Ливан қуролли кучларини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Тадбирда 70 га яқин давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Германия 96 миллион евро, Франция эса 100 миллион евро ажратади.

Париж Байрут билан дўстона муносабатларни сақлаб қолади, бу алоқаларни, хусусан, 1990 йилларда фуқаролар уруши тугаганидан кейин қайта қуришни қўллаб-қувватлади. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги босқичда Ливан фавқулодда ёрдам учун камида 400 миллион евро талаб қилади.

Франция Президенти Эммануэль Макрон конференцияда "Бизга Ливанда ўт очишни тўхтатиш керак", деди. У мамлакат ва унинг аҳолисини “эркин, суверен Ливан”ни тиклаш учун Париж қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Макрон жангларда тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётганидан афсусда эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари кеча, 23 октябрь куни кечқурун Ливан пойтахти Байрутнинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонлари жойлашган жанубий чеккаларига зарбалар берганди. Ливан Миллий ахборот агентлиги Исроилнинг камида 17 та зарбаси ҳақида хабар бериб, уларни можаро бошланганидан бери "энг шафқатсиз" ҳужум деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made