Ливандан Исроилга ракета учирилди
Олам
−
06 Ноябрь
4849Ливан томонидан отилган ракеталардан бири Исроилнинг Бен-Гурион аэропорти яқинида портлади. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизмати хабар берди. https://www.idf.il/
Унга кўра, Исроилнинг шимоли ва марказидаги бир нечта ҳудудларда пайдо бўлган ракета хавфи сигналларидан сўнг 10 га яқин снарядлар чегарадан ўтиб кетган, аммо ҳаво ҳужуми мудофаа тизимлари томонидан ушланган.
“Ракета Бен-Гурион аэропорти яқинида қулаб тушди. Ҳеч ким зарар кўрмади”, дейилади хабарда.
Ракета қолдиқлари тўхтаб турган машинага зарар етказган. Ҳужум оқибатида бир қанча рейслар кечиктирилган. Айни пайтда аэропорт яна очилган ва одатдагидек ишлаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни ҳам Ливандан Исроилга ракета учирилганди. Ҳаво ҳужуми оқибатида 11 киши жароҳат олганди. Исроил Мудофаа кучлари учта ракета Ливандан Исроилга ўтганини айтган. Улар битта ракета Исроил ҳудудига урилганини тасдиқлаганди.
Аввалроқ эса аввалроқ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Биньямин Нетаньяхунинг қароргоҳига ҳужум қилганди. Ҳаракат томонидан учирилган дрон Исроил Бош вазирининг Тель-Авив шимолидаги Кейсария шаҳридаги шахсий қароргоҳига бориб урилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
06 Ноябрь