Ливандан Исроилга ракета учирилди. 11 киши яраланди (видео)
Олам
−
02 Ноябрь
7151Ливандан Исроилга ракета учирилди. Ҳаво ҳужуми оқибатида 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни “The Jerusalem Post” нашри хабар берди.
Исроил Мудофаа кучлари учта ракета Ливандан Исроилга ўтганини айтди. Улар битта ракета Исроил ҳудудига урилганини тасдиқлади.
Газетанинг хабар беришича, ҳужум пайтида бир неча киши Тир шаҳридаги бинода қолиб кетган.
Ҳужумда 11 киши жабрланган, уларнинг барчаси Исроилдаги тиббий марказларга эвакуация қилинган. Уч нафари ўртача, саккиз нафари енгил тан жароҳати олган. Бундан ташқари, яна етти нафарига жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Биньямин Нетаньяхунинг қароргоҳига ҳужум қилганди. Ҳаракат томонидан учирилган дрон Исроил Бош вазирининг Тель-Авив шимолидаги Кейсария шаҳридаги шахсий қароргоҳига бориб урилганди. Дрон ҳужум қилган пайтда Нетаньяху қароргоҳда бўлмаган, шунингдек, бошқа жароҳат олганлар ҳам мавжуд эмас. Исроил ОАВ ҳарбийлар томонидан қўйилган тақиқ сабабли, зарар ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Мамлакат қўшинларининг иқрор бўлишича, дрон кириб келганида ҳаво мудофааси тизими уни тўхтата олмаган. Ҳатто дрон ҳарбий вертолёт яқинидан учиб ўтган.
LiveБарчаси