Ливанда газ танкери портлади. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 15 август куни Ливаннинг Аккар туманида газ танкери портлади. Оқибатда камида 20 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан Қизил Хочи Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Жамоаларимиз танкер портлашида ҳалок бўлган 20 нафар кишининг жасади ва етти нафардан зиёд жароҳатланганларни Аккар шифохонасига олиб борди”, дейилади хабарда.

Воқеа жойида Қизил Хочнинг 22 та жамоаси иш олиб бормоқда.

“Al-Arabiya” телеканали хабарига кўра, портлаш натижасида камида 100 киши жароҳатланган. Ҳодиса Аккар шаҳрининг Тлейл туманида юз берган. Портлаш сабаби аниқланяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 4 августида Ливан пойтахти Байрутда бандаргоҳнинг катта қисмини вайрон қилган ва шаҳардаги кўплаб биноларга зарар етказган кучли портлаш содир бўлган эди. Ўшанда юздан ортиқ одам ҳалок бўлган. Шаҳар маъмурияти портдаги портлаш оқибатида етказилган зарарни 15 миллиард долларга баҳолади. Ҳодиса оқибатида 300 мингга яқин одам уй -жойсиз қолган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ливан

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг