Ливан ва Исроил бир-бирини сулҳни бузганликда айблади
Олам
−
03 Декабрь
1453Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати кеча, 2 декабрь куни Исроил армияси позицияларига ўзини-ўзи мудофаа қилиш учун зарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Унда айтилишича, Исроил Ливанга ҳаво ҳужумлари ва ўқ узиш орқали ўт очишни тўхтатиш келишувини бузмоқда. Исроил ҳарбийларига кўра, “Ҳизбуллоҳ”дан иккита ракета учирилган, бироқ қурбонлар йўқ.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху зарбага “қатъий жавоб” берилишини ваъда қилди. Аввалроқ Ливан расмийлари Исроил қўшинлари бир неча аҳоли пунктларини ўққа тутгани, оқибатда камида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Исроил Мудофаа кучларининг даъво қилишича, ҳарбий машиналарга “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий инфратузилмаси яқинида, Бека водийси ва Сурия билан чегара яқинида ҳужум қилинган. Исроил ҳарбийлари ҳужумлардан бирида ливанлик аскар яраланганини тан олди ва воқеа шароити ўрганилаётганини билдирди. Ливан парламенти спикери Набиҳ Беррининг айтишича, Байрут ҳозиргача Исроил томонидан камида 54 та қоидабузарликни қайд этган. Айни пайтда Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Цаар мамлакати ўт очишни тўхтатиш келишувини бузгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, Литани дарёсидан жанубга қурол ва кучларни олиб ўтишда “Ҳизбуллоҳ”ни айблади.
30 ноябрь куни Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядан Ливанга қурол олиб ўтишда фаол фойдаланилгани тахмин қилинаётган Сурия ва Ливан ўртасидаги чегара ўтиш жойларига туташган “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий инфратузилма объектларига “разведка зарбаси” берган ҳақида хабар берган эди.
Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” 27 ноябрь куни Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди. Шартнома шартларига кўра, Исроил қўшинлари яқин 60 кун ичида Ливан ҳудудини тарк этади. АҚШ ва Франция, хусусан, сулҳнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда. Исроил Бош вазири Нетаньяхунинг таъкидлашича, Исроил ўз хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай таҳдидга қарши ҳаракат қилиш ҳуқуқини ва “Ҳизбуллоҳ” билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни “қўллаш эркинлигини” сақлаб қолади. Келишув давомида Нетаньяху, шунингдек, агар “Ҳизбуллоҳ” қуролланса ёки чегара яқинидаги инфратузилмасини тикласа, Исроил Ливандаги жангларни қайта бошлашига ваъда берган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь