Ливан Исроил ҳудудига ўнлаб ракета учирди. Улар буни жавобсиз қолдирмади

Олам

image

Бугун, 6 апрель куни, Ливан ҳудудидан Исроил томонга камида 10 та ракета учирилди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубини ўққа тутди. Бу ҳақда “Al-Mayadeen” телеканали хабар берди.

Исроилга тушган ракеталар оқибатида бир киши бомба бошпанаси олдида яраланган. Яна бир нафар шахс ракета бўлаги тегиши оқибатида жароҳат олган. Маҳаллий ҳокимият одамларни кўчаларни тарк этишга ва бомба бошпаналарига тушишга чақирган.

Ливан томони хабар беришича, давлатнинг жанубидаги Тир шаҳри яқинида жойлашган Эл-Клейла қишлоғи исролилликлар томонидан ўққа тутилган. Ҳудудга камида 15 та ракета учирилган. 

Чегарадаги ракеталар ҳужуми фонида Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху мамлакат хавфсизлик идоралари раҳбарлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказди. Исроил Мудофаа вазири Ёав Галант ҳам фавқулодда йиғилиш ўтказишга буйруқ берган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 4 апрель куни Исроил кучлари Фаластиндаги Ал-Ақсо масжидининг намозхонасига бостириб кириб, у ердаги фаластинликларга ҳужум қилган эди. Шундан сўнг, БМТ Исроилнинг Ал-Ақсога ҳужуми бўйича йиғилиш ўтказмоқчи эканини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made