Литвада ўзбекистонлик эркак 2 кишини пичоқладими?
Олам
−
27 Февраль
4622Ижтимоий тармоқларда кеча, 26 февраль куни Литванинг Шяуляй шаҳрида жойлашган “Вишинский” меҳмонхонасида бир ўзбек икки нафар шахсни пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Ўзбекистоннинг Литвадаги элчихонаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, элчихона томонидан Литванинг ваколатли идоралари билан олиб борилган ўрганишлар натижасида Шяуляй шаҳрида жойлашган “Вишинский” меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ бундай ҳолат юз бермагани аниқланган.
“Ҳурматли ОАВ вакиллари ва ватандошлар, Сизлардан тасдиқланмаган маълумотларни очиқ интернет тармоқлари орқали тарқатмасликни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир 42 ёшли ҳамюртини пичоқлаган эди. Ҳодисага эркак ўсмир – хотинининг ўғли билан тил топиша олмагани сабаб бўлган.
LiveБарчаси