Литва парламенти мактабдан кейин мажбурий ҳарбий хизматга чақиришни тасдиқлади
Олам
−
15 Июнь
4765Литва Сейми (парламенти) ёшларни умумтаълим мактабида ўқишни тугатгандан сўнг тўққиз ойлик мажбурий ҳарбий хизматга чақиришни маъқуллади. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.
Янги тартиб учун 85 депутат овоз берди. Депутатларнинг 14 нафари бетараф қолган бўлса, 3 нафари бу лойиҳага қарши чиқди.
Ушбу буйруққа кўра, 17 ёшга тўлган бўлажак муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар чақирув участкалари билан боғланган ҳолда улар билан алоқа қилишлари учун шахсий маълумотларини қолдириб, тиббий кўрикдан ўтиши керак. Улар 18 ёшга тўлганда ва мактабни тугатганда армияга чақирилиши мумкин.
Мудофаа вазири Лауринас Кашюнас бу ҳолат ҳали Литва умумий ҳарбий хизмат тартибига ўтишини англатмаслигини таъкидлади.
Маълумот учун, Литвада ҳар йили ҳарбий хизматга 4 мингга яқин фуқаро чақирилади. Ушбу қонун орқали тартибга солинадиган янги тизимда эса бу рақам 7 мингтагача етказилади.