Литва 5 минг кишини армияга жалб қилмоқчи

Олам

image

Кеча, 2 декабрь куни Литва Мудофаа вазирлиги 2026 йилда 5 мингга яқин йигит мажбурий ҳарбий хизматга чақирилишини маълум қилди

Келтирилишича, мамлакатнинг амалдаги “Ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунига кўра, 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган йигитлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Олий таълимга ўқишга кирганлар учун ҳарбий хизматни кечиктириш мумкин. Ихтиёрий хизматдан 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган Литва фуқаролари фойдаланишлари мумкин. Чақирув йил давомида, яъни 2 январдан 31 декабргача бўлиб ўтади. 

Литва Мудофаа вазирлигининг режаларига кўра, 3870 нафар йигит тўққиз ойга мажбурий дастлабки ҳарбий хизматга чақирилади, яна 90 нафар талабчан касбларга эга бўлган йигит эса уч ой муддатга хизмат қилади. 450 нафар йигит 90-120 кунлик бошланғич ҳарбий тайёргарликдан ўтади, 650 нафар чақирилувчи кичик офицерлар тайёрлаш бўйича 200 кунгача хизмат қилади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирув дастурини 2026 йилда кенгайтириш режалаштирилган. Литва Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, янги йўналишлар қаторида махсус операциялар кучларида хизмат кўрсатиш ҳам мавжуд бўлади, улар орасида парашютлар тайёрлаш курслари, учувчисиз самолётлар оператори тайёрлаш ва сув ҳавзалари бўйича махсус тренинглар бор. Ахборот технологиялари, киберхавфсизлик ва радиоалоқа бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури ҳам сақланиб қолади.

Маълумот ўрнида, Литва 2015 йилда мажбурий ҳарбий хизматни тиклади ва ҳар йили 3500 га яқин киши ҳарбий хизматга чақирилади. Мажбурий хизматни тугатгандан сўнг, улар захирага ўтади. 2024 йилда Литва Сейми “Ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни маъқуллади. Бу эса йигитларни мактабни тугатгандан сўнг дарҳол ҳарбий хизматга чақиришни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда ихтиёрий ҳарбий хизмат жорий этилгани ҳақида хабар берилганди. Ихтиёрий хизматга борганлар 10 ой хизмат қилади ва бунинг учун ҳақ олади. Макроннинг айтишича, ихтиёрий хизматга борганларнинг Украинадаги жанговар ҳаракатлар ҳудудига юборилиш хавфи йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Литва ҳарбий Мудофаа Ихтиёрий хизмат мажбурий хизмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг